Пойтахти: Жакарта
Жакартада вақти:
(GMT+7)
Индонезия – жануби – шарқий Осиёда жойлашган ороллардан иборат давлат. Ҳинд ва Тинч океани сувлари билан қирғоқлари ювилади. Индонезия минглаб ороллардан ташкил топган бўлиб, унинг турлича баҳоланиши ҳам мавжуд, яъни 13,6 мингдан 17, 5 минггача, шунингдек, Ява, Суматра (Бинтан), Сулавеси (Манадо), Бали ороллари, энг катта қисм эса, Калимантана (Борнео) оролидир, бу Янги Гвинеянинг ғарбий қисмидир. Индонезияда 400га яқин вулқонлар бор, улардан 100 таси эса ҳаракатдаги вулқонлардир.
Иқлими
Қирлардаги ўртача ҳарорат бутун йил мобайнида +25-27°Cни ташкил этади. Иккита мавсум алоҳида ажралиб туради: қуруқ мавсум май ойидан октябргача, ёмғирлар мавсуми эса, ноябр ойидан апрел ойигача давом этади. Бали оролида йил бўйи ҳарорат +30-33°Cни ташкил қилади.
Тил
Давлат тили бўлиб бахас ҳисобланади. Инглиз тили ишбилармон доира ва оромгоҳларда кенг тарқалган.
Пул бирлиги (валюта)
Миллий пул бирлиги - индонезия рупияси ҳисобланади. Пулни банкларда айирбошлаш тавсия этилади, бу ерда энг фойдали айирбошлаш курси бор. Квитанцияларни сақлаб қўйинг, негаки, мамлакатдан чиқиб кетишингизда индонезия рупиясини бошқа валютага айирбошлаш вақтида керак бўлади.
Туристик чеклар банклар ва айирбошлаш шохобчаларида алмаштирилишлари мумкин, шунингдек, баъзи бир дўконларда ҳам амалга оширилади. Кредит карталарининг асосий кўринишлари ҳам тўлов учун қабул қилинади, улар асосан, қимматбаҳо меҳмонхоналар, ресторан ва дўконларда амалга оширилади, бироқ кундалик эҳтиёжлар учун бирмунча ноқулай. Банклар душанбадан пайшанбагача (8.00 - 15.00) ишлайди, жума куни (8.00 - 11.30), шанба куни (8.00 -14.00). Якшанба – дам олиш куни.
Мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари:
Хорижий валютани олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш чекланмаган, миллий валютани олиб чиқиб кетиш эса, 500 рупиядан ошмаслиги лозим (миллий валютага декларация тўлдирилади). Индонезияга келишда мажбурий тартибда декларация тўлдирилади, бу эса, мамлакатдан чиқиб кетишда божхона хизмати учун кўрсатилади. Спиртли ичимлик ва тамакининг олиб кириши чекланган. Ҳар бир катта одам 1 литрдан ошмаган спиртли ичимлик ва 200 дона сигарет олиб кириши мумкин. Шунингдек, телевизор, радио, қурол, наркотиклар, портловчи моддалар ва ҳарбий аслаҳаларни олиб кириш, шунингдек, порнография, хитой тилидаги нашрлар ва хитой дориларини олиб кириш ҳам таъқиқланади. Ноёб ҳайвонлар, қуш ва ўсимликлар, антиквариат, Бали оролига тегишли ёғоч ўймакорлиги ишларини олиб чиқиб кетиш ҳам мумкин эмас.
Нималарни кўриш мумкин/қаерларга бориш мумкин Бали – океан ичидаги унчалик катта бўлмаган ва жуда мафтункор орол. Худолар ороли, дунё эртаси, минглаб ибодатхоналар ороли ва ҳашаматли меҳмонхоналар номлари билан уни ким кўрса, шу номлар билан аташни бошлайди. Ажойиб тропик ўсимликлари дунёси, оқ қумлоқлик пляжлар, ғаройиб гуруч далалари ва ухлаётган ҳашаматли вулқонлар тепаси – буларнинг барчаси Бали оролида жойлашган.
Нуса Дуа ва Санур оромгоҳларида соғломлаштириш марказлари фаолият кўрсатмоқда, буларнинг ичида энг машҳури эса, массаж сеанслари бўлиб ҳисобланади.
Нуса Дуа – энг жимжимадор ва оммавий оромгоҳ бўлиб ҳисобланади ва у Букит бурнида жойлашган. Бу ерда энг тинч дам олса бўлади, негаки энг яхши пляжлар ва қулай меҳмонхоналар шу ерда жойлашган.
Канди Даса ва Ловина – цивилизациядан узоқроқда дам олишни хоҳлаганлар учун энг машҳур ва қулай дам олиш жойи бўлиб ҳисобланади. Бу ердаги меҳмонхоналар жуда ҳам шинам, бироқ ҳамма қулайликларга эга. Ажойиб ва ғаройиб ресторанлар бор. Тинч ва осойишта ҳаётнинг ҳаммаси шу ерда.
Балига ташриф вақтида қушлар боғи, судралиб юрувчилар боғи ва ҳайвонот боғини учратиш мумкин. Индонезия ибодатхоналари асосан, Танах Лот Балида жойлашган (маҳаллий аҳолининг таъкидлашига кўра, сайёра бўйича бу ерда энг яхши қуёш ботишини кўрса бўлади). Лекин ҳаммасидан кўра экваториал боғлар кўпроқ ёқиши мумкин. Бали оролида маймунлар ибодатхонаси ҳам бор. Албатта кўринг.
Транспорт
Ороллар ўртасида катер ва анъанавий қайиқлар хизмат кўрсатади. Шунингдек, маҳаллий авиаташувчилар хизматларидан ҳам фойдаланиш мумкин. Бу архипелаг бўйлаб ҳаракатланиш мумкин бўлган энг қулай транспорт воситаси ва унда қилинган саёҳат ерда қилинган саёҳатга нисбатан бирмунча қулай ва ёқимлироқдир. Автобус – энг қулай ва ҳаракатланиш учун жуда арзон восита. Сиз ҳар доим автомобиль, мотоцикл ёки велосипедни ижарага олишингиз мумкин.
Алоқа воситалари
Меҳмонхоналарда халқаро сўзлашув бирмунча қиммат, шунинг учун кўчадаги телефон – автоматлардан қўнғироқ қилиш бирмунча қулай ва арзон. Телефон карточкасини супермаркетлардан, почта бўлимларидан ва газета дўконларидан ҳам харид қилиш мумкин. Мамлакатга қўнғироқ қилиш учун албатта 8 - 10 - 62 – шаҳар коди ва абонент рақамини териш лозим. Жакарта коди - 6221, Бали оролининг коди эса - 361.
Дўконлар
Индонезияларда нархлар бирмунча паст. Заргарлик, тери ва тўқимачилик маҳсулотлари унчалик қиммат эмас. Сувенирлардан тошлар, ёғоч ва кумушдан тайёрланган нарсаларни олиш тавсия этилади. Дўконлар соат 9.00дан 8.00гача ишлайди, кўпгина дўконлар эса, соат 21.00гача очиқ.
Чойчақа
Расмий тарзда чойчақа берилишига ҳукумат қарши. Бироқ буларнинг ҳаммаси оғизда, амалда эмас.
Миллий хусусиятлар
Индонезия мусулмон давлати, шунинг учун калта юбка ва шортларни кийиш, чўмилиш костюмининг юқори қисмисиз тобланиш мумкин эмас. Диний маросимлар вақтида баланд овозда гаплашиш мумкин эмас. Ҳеч кимни қўл билан ишора қилиб кўрсатиб бўлмайди ва бошга қўл теккизиш мумкин эмас. Одамлар орасида дилхушлик қилишдан ўзингизни тийинг. Оёқларингизни чалиштирманг, ва оёқларингизни кимгадир узатиб ўтирманг, бу ҳолат оёқ тарафингизда ўтирган ҳамсуҳбатингиз учун ҳақоратдек туюлиши мумкин.
Келиш ва ҳаракатланиш қоидалари
Индонезияда одатда 1 ой туриш лозим.
Соғлиқ
А ва Б гепатитига қарши эмланиш, сариқ безгакка қарши эмланиш ҳам тавсия этилади. Ичимлик сувини қадоқланган ҳолатда ҳамма жойда сотиб олиш мумкин. Ўзингиз билан ошқозон – ичак бузилишларига қарши дориларни олишни унутманг.
Байрам ва дам олиш кунлари
1 январ, Қизғин жума, 10, 25, 31 май кунлари, 9 ва 17 августлар, 20 ва 25 декабр, мумсулмон (диний) ва маҳаллий байрамлар.
Фавқулодда телефонлар (Бали оролида):
|