Пойтахти: Абу-Даби.
Абу-Дабида вақти:
(GMT+4)
Географик координатлари: Бирлашган Араб Амирликлари Араб Денгизининг жануби – шарқий қисмида жойлашган бўлиб, у Қатар, Омон султонлиги ва Саудия Арабистони қиролллиги билан чегарадош. Мамлакатнинг қирғоғи Омон ва Форс кўрфазининг сувлари билан ювилади. БААнинг майдони 83,6 минг кв. км.ни ташкил қилади.
Иқлими
БААда қуруқ субтропик иқлим ҳукм суради. БААга саёҳат қилиш учун қулай вақт – октябр ойдан май ойигача бўлган даврдир, бу вақтда ҳарорат 18°С дан 30°Cгача бўлади. Бу даврда (айниқса февралда) қисқа муддатли ёмғирлар ёғиб туради. Ёмғир – сочин кўпинча БААнинг шарқий қирғоғи ва Фужейра амирлигида содир бўлади. Ёзда ҳарорат 50°Сгача чиқиши мумкин, намлик жуда юқори.
Тил
БААнинг давлат тили – араб тили ҳисобланади, бироқ бунга қўшимча тарзда инглиз, ҳинду, урду ва форсий тиллари ҳам ишлатилади. Дубайда охирги йилларда сиз кўплаб эълонларнинг рус тилида осилиб турганлигининг гувоҳи бўласиз. Кўплаб сотувчилар ва меҳмонхона ходимлари аллақачон рус тилида сўзлашни ўрганиб олганлар.
Пул бирлиги (валюта)
БААнинг пул бирлиги - дирҳам, у 100 филсга баробар. Шунингдек, АҚШ доллари ҳам тўлов учун қабул қилинади, бироқ дирҳамда пул тўлаш бирмунча фойдалироқ. Банклар одатдагидек соат 8:00дан 13:00 гача шанбадан чоршанбагача очиқ. Баъзилари эса, соат 16:00дан 18:30гача ҳам ишлайдилар. Пайшанба кунлари банклар соат 8:00дан 12:00гача ишлайди, жума – дам олиш куни. Айирбошлаш шохобчалари соат 8:30дан 13:00гача ва соат 16:30дан 20:30гача ишлайдилар. Улар аэропорт, меҳмонхона, кўча ва туристик марказларда мавжуд ва улар кечгача ишлайдилар. Банкомат тармоғи кенг тарқалган ва қуйидаги кредит карталари тўлов учун қабул қилинади: Visa, American Express, Master Card ва бошқалар.
Мамлакатга кириш ва чиқиш қоидалари
БААга 30 ёшга етмаган турмушга чиқмаган аёлларнинг кириши мумкин эмас; яна 30 ёшга кирмаган ва турмуш ўртоғи билан келган ҳамда турмуш ўртоғининг фамилиясиини олмаган аёллар ҳам. 18 ёшгача бўлган болаларга, яъни ёки отаси, ёки онаси билан учиб кетаётган болаларга ёки бўлмасам, учинчи шахс кузатуви билан кетаётганларга ота-онасидан болани олиб чиқиб кетиш нотариус тасдиғидан ўтган ишончнома ва рухсатнома бўлиши зарур.
Мамлакатга эротик хусусиятга эга бўлган нашр этилган ёки видеотасвир маҳсулотларини олиб кириш, шунингдек, мусулмонларнинг диний эътиқодига таъсир кўрсатадиган ёки мамлакатга нисбатан дўстона фикр билдирмаслик каби ишлар таъқиқланади. Божхона хизматчилари вақтинчаликка олиб кирилаётган видео тасвир ва нашр материалларини олиб қўйишга ҳақлидирлар. Спиртли ичимликларнинг олиб кирилиши ҳам қаттиқ назорат остида (2 л. вино, 2 л. ўткир спиртли ичимликлар, Шаржага эса, фақатгина – 1 у ёки бу маҳсулот тури), тамаки маҳсулотлари (2000 сигарета, ёки 400 сигара, ёки 2 кг тамаки), духи ва одеколон (150 гр). Наркотик ва қурол олиб кириш таъқиқланади. Расмий равишда спиртли ичимликлар ресторанларда, барларда ва меҳмонхоналарда сотилади (1 банка пиво 3 Евро туради). Ҳар қандай валюта ҳеч қандай чеклашларсиз олиб кирилиши ва олиб чиқиб кетилиши мумкин.
Нималарни кўриш мумкин/қаерларга бориш мумкин
Бирлашган Араб Амирликлари бу – юқори даражали меҳмонхоналар ва Форс кўрфазининг ложувард илиқ сувлари, шайхлар ери ва нефть корандаларининг ҳамда энг юқори сифатли аҳолининг таъминоти сифатида дунёда андазаларига мос келувчи ва урбанистик мўъжизалар ва ёнида ажойиб давлатлар билан қўшничилигидир. БАА бу – уч қаторли шоссе ва кимсасиз саҳрода туялар ва бадавийлари, замонавий савдо марказлари ва анъанавий шарқ бозорлари, қайнаб турувчи тунгги ҳаёт ва ислом дини қонунларига қатъий равишда амал қилувчи давлатдир. Бир сўз билан, БАА бу – Шарқ ва ғарбнинг бетакрор аралашувидир.
Дубай. Бу энг машҳур ва Форс кўрфазининг ажойиб ҳордиқ чиқариш оромгоҳи ва шоппинг қилиш учун энг қулай жой. Шунинг учун бу ерда жаҳон брендларининг анча – мунчасини арзон нархда учратадиган ажабтовур савдо марказаларини учратиш мумкин. Жумейра – дам олиш учун жуда ғаройиб бўлган пляждир. Бу – энг юқори даражадаги меҳмонхоналари мавжуд бўлган узундан – узоқ қумлик пляжидир. Сиз олти ва етти юлдузли меҳмонхоналар тўғрисида эшитганмисиз? Амирликларда буларни кўриш мумкин: ("Бурш эль Араб" ва "Жумейра Бич"). Дубай – замонавий меъморчиликнинг энг чўққисидир, булар инженерлик фикри ва дизайнини ҳайратга солади. Дубайда араблар томонидан қурилган қадимий Бастакин, Аль Фахиди форти, Жумейра масжиди, Шайх Саиднинг саройи, шунингдек ҳайвонот боғи ва Wild Wadi – энг катта аквапарклардан бири мавжуд.
2005 йилнинг декабр ойидан бошлаб, Дубай нафақат пляж оромгоҳи сифатида, балки у ўзининг Ski Dubai чанғи учиш оромгоҳи билан ҳам қизиқроқ бўлиб қолди! Бу эса ягона саҳро ичидаги ҳақиқий қор билан қопланган чанғи учиш оромгоҳидир!
Шаржа. Ҳаттоки энг яхши меҳмонхоналарда ҳам спиртли ичимлик чекланган миқдорда сотиладиган мамлакатнинг энг қадимий ва талабчан амирлигидир. Шаржа ҳам Дубай каби шоппингни бемалол денгиз бўйлаб саёҳат билан уддабуронлик билан қўшадиган жойдир. Бироқ қўшни Дубайдан фарқли тарзда, Шаржада кўпроқ тарихий жойлар ва арабча услубдаги меъморий обидалар мавжуд. Абу-Даби – БААнинг пойтахти ва Форс кўрфазининг энг замонавий шаҳарларидан биридир. У ҳаёт бўлмаган саҳро жойда қад кўтарган. Ҳозирда эса бу шаҳар мамлакатнинг энг йирик банк ва сиёсий маркази, ҳамда пойтахтнинг молия маркази ҳамдир. Айнан шу ерда БААнинг Президенти истиқомат қилади ва дунёда энг катта давлат байроғи осилиб туради. Абу-Дабида кўплаб юқори даражадаги меҳмонхоналар, қумликдаги пляжлар ва замонавий Marina Mall савдо маркази бор. Сиз бу ерда ажойиб экскурсия билан машғул бўласиз ва Ал – Эйн тарихий шаҳри ва Омонга жип-сафари ва туялар чопишини кўришга ҳам эришасиз.
Транспорт
Автомобил транспорти – БААдаги ягона транспорт тури бўлиб ҳисобланади. Ўтириш учун 2 дирҳам тўланади ва ҳар бир километр учун 1 дирҳамдан пул тўланади. Шахсий таксилар билан эса, аввалдан келишиш лозим.
Алоқа воситалари
Телефон–автоматдан амалга оширилган халқаро қўнғироқ меҳмонхонадагига нисбатан 4-5 баравар арзон. Амирликлардаги энг арзон алоқа – уяли теефон орқалидир. Етакчи "Эттисалат" уяли алоқа операторида барча кириш қўнғироқлари, шунингдек, кирувчи халқаро қўнғироқлар ҳам текин.
Дўконлар/нархлар
Шоппинг Амирликларда кенг тарқалган кўнгилочар машғулотга айланди. Дубайни ҳеч муболағасиз, харидорлар учун жаннат деб ҳам аташ мумкин.
Дубайда харидни амалга ошириш учун дунёнинг ҳар бир чеккасидан келадилар, айниқса, савдофестивали вақтида жуда кўп келадилар, негаки савдо шохобчаларида 70%гача чегирмалар қўйилади.
Шоппинг Дубайда супер замонавий савдо марказларида ёки кўп сонли Бар – Дуба ва Дейра бозорларида амалга оширилади.
Дўконлар соат 22.00гача ишлайди. Жума куни одатдагидек, улар ёпиқ (ёки куннинг биринчи ярмигача ёпиқ). Рамазон ойида иш жадвали ўзгаради.
Чойчақа
Кўпгина ресторанларда чойчақа хизмат нархига қўшиб қўйилади. Ҳаммолга аэропорт ёки меҳмонхонада юкка қараб, 5-10 дирҳам чойчақа бериш мумкин.
Миллий хусусиятлар
Амирликларда қўл сиқиб кўришилганда ҳамсуҳбатнинг кўзига қаралмайди, шунингдек, қўлни чўнтакка солиб туриш ёки уни ҳавода айлантириш мумкин эмас, (айниқса сигарета билан). Ибодат қилаётганларнинг олдини кесиб ўтиб бўлмайди. Масжидга кириш вақтида пойафзални ечиш лозим. Агарда уй эгаси сиздан олдинда бораётган бўлса, бу таъқиқ олиб ташланади. “Қуруқ қонун” амал қилинадиган ягона амирлик бу – Шаржадир.
Рамазон ойида тановул қилиш, ичиш ёки чекиш мумкин эмас, ҳаттоки кўчаларда ва жамоат жойларида кун ботгунига қадар сақич ҳам чайнаш мумкин эмас. Анъаналарнинг ҳурмат қилинмаслиги жарима, ҳаттоки қамоқ жазосига ҳам олиб келиши мумкин.
Кўчага ташланган ахлатнинг жаримаси 500 дирҳам, бу сиз ахлат идишга сола олмаганингизда ҳам қўлланилади. Аёл кишига керагидан ортиқ эътибор қилиш ҳам қамоқ жазоси ёки 60 минг дирҳамгача жаримага олиб келади (17 минг АҚШ доллари). Жамоат жойларида бемаза сўзларини сўзлаш ёки ҳамсуҳбатнинг номига дағдаға қилиш (ҳатто риторик тарзда!) 7 йиллик қамоқ жазоси билан тугаши мумкин. Наркотикларни истеъмол қилиш 5 йиллик қамоқ жазоси билан белгиланади, уларни олиб кирганлик ва сотганлик учун эса ўлим жазоси белгиланади.
Давлат ташкилотлари, шайхлар саройлари, ҳарбий объектлар ва иншоотларни суратга олиш қатъиян ман этилади. Маҳаллий аёлларни суратга олиш мумкин эмас, эркаклардан эса рухсат сўраш лозим. Аёлларга ҳаддан ташқари эътибортортар кийимлар кийиш тавсия этилмайди. Пляжда “топлесс” ёки яланғоч юриш ҳам таъқиқланади. Шаржада аёлларга муниципал пляжларда чўмилиш костюмларида юриш ман этилади.
Соғлиқ
Кран сувини ичмаслик тавсия этилади. Зарурий тартибда қуёш нурларидан ҳимоя кремлардан фойдаланиш ва кўпроқ суюқлик ичиш тавсия этилади. Кўчаларда бош кийим кийиш мақсадга мувофиқ ва тўқ кўзойнак тақиш лозим, у ультрабинафша ранглардан кўзларни тўсиб туради. Кўчада юриш учун энг хавфли вақт соат 11.00дан 14.00агча. Маҳаллий овқатлар мосланмаган организмда кутилмаган реакцияларни юзага келтириши мумкин.
Фойдали маълумотлар
Агарда сиз сув остида сузиш ва сувда яшашни ихтиёр этмаган бўлсангиз, у ҳолда, ёзда БААга бориш тавсия этилмайди. Ҳар қандай категорияли меҳмонхонада яшасангиз ҳам, сизда сув билан боғлиқ дам олишга ҳеч қандай тўсқинлик бўлмайди. Одатда автобуслар эрталаб пляжларга эрталаб кетадилар ва аввало муниципал пляжларга (текин), кейин эса пулликларига боради. Ҳашаматли пляжларда (масалан, Jumeira Beach Park, Al Mamzar Park) кириш нархи - 5 дирҳам. Чоршанба ва якшанба кунлари эса, аёллар ва болали аёллар киришлари мумкин.
Байрам ва дам олиш кунлари:
Фавқулодда телефонлар: