Манзил: Тошкент т., Бостанлиқ тумани, Чорвоқ сув омбори, Угам-Чатқол Миллий Боғи
Таьриф: "Ходжикент" дам олиш маскани Тошкентдан 70 км узоқликдаги Угам Чотқол қўриқхонвсиа жойлашган. Ушбу дам олиш маскани Чорвоқ сўм омборидан узоқ бўлмаган Чимён тоғ қўйнидаги денгиздан 700 м баландликдаги табиатнинг гўзал худудларини ўз ичига олади.
Корпусларда стандарт ва люкс хоналар мавжуд::
Стандарт хоналар
Бир ўринли ва икки ўринли хоналар. Хоналарда алоҳида санузеллар бор (душхона, хожатхона) Ҳар бир хонада кондитсионер мавжуд.
Люкс хоналар
Люкс хоналар (2 хоналик) – ётоқхона ва меҳмонхона. Люкс хоналар юмшоқ мебеллар, телевизор и музлатгич билан жиҳозланган. Ҳар бир номерда айвонча бор. Ҳар бир қаватларда телевизорлар ўрнатилган.
Дам олиш масканида меҳмонлар учун очиқ ҳовуз, билярд, стол тенниси, кабеллик ТВ, футбол ва волейбол майдонлари мавжуд. Туристлар бўш вақтларида дам олиш маскани худудида жойлашган чойхонада хуштаьм чойлардан баҳраманд бўлишлари мумкин.
Компютер хоналари хам мавжуд. Дам олувчилар учун кечқурунлари кинотеатр ва дискотекалар уюштирилади.
1. Чорвоқ сув омборига саёҳат
Чорвоқ сўм омбори ғарбий Тян-Шан тоғлари худудида жойлашган. Ушбу 2 млрд. кубометрлик ноёб денгиз Ўзбекистоннинг дурдонаси ҳисобланади. Дам олувчилар автотранспортда Чорвоқ сув таъминоти орқали кўтарилиб, "Чорвоқ Оромгохи" (Пирамидалар) худудига келадилар. Қумли пляжда қуёш нурларида тобланиб, сув омборида сузиб катамаранлар ва скутерларда сайр қилиб дам олишни яна да кўнгиллиўтказишлари мумкин.
Жўнаб кетиш -эрталаб соат 9да, қайтиш – тушлик вақтига.
2. Қизилсувга саёҳат
Бу ноёб саёҳат сизни кўплаб шаршараларга, қайин дарахти боғларига олиб боради. Саёҳат бир кунлик. Дам олувчилар нонуштадан сўнг тушликни ўзлари билан олиб, автотранспорт орқали “Лочин” пансионатига келадилар. Шу ердан Қизилсув дарёси бўйлаб юқорига шаршараларга қараб кўтариладилар ва бу ерда чўмилиб олишлари ҳам мумкин. Кейин яна йўлда юқорига қараб давом этадилар. Қанча юқори чиқган сари қайинли дарахтлар кўпайиб боради. Юқорида тоза ва ёқимли ҳаводан баҳра одишлари мумкин ва тушлик қилишлари мумкин. Ортга яна “Лочин пансионатига келгач уларн кутиб турган автотранспорт яна манзилга етказиб қўяди.
Жўнаб кетиш -эрталаб соат 9да, қайтиш – кесги овқатга.
3. Автобусда Белдирсойга Саёҳат
Белдирсой – пансионат худудидан 35 км узоқликдаг жойлашган бизниг ўзбекча Швецариядир. Дам олувчилар автотранспорт ёрдамида денгиз сатҳидан 1500 м юқорига, Ўрта Осиёдаги энг узун айланма дор йўлига етиб келадилар ва бу ердан денгиз сатҳидан 2100 м баландликга кўтариладилар – бу алп тоғларига тенг майдондир. Сайёхлар тоғ манзарасидан ва Белдирсой дарёсининг шаршараларидан баҳраманд бўладилар.
Жўнаб кетиш - эрталаб соат 8-30да, қайтиш – тушлиг вақтида.
Хона тури |
Суткалик хона нархи |
Бир кишилик стандарт |
180 000 сўм |
Икки кишилик стандарт |
350 000 сўм |
Икки кишилик ЛЮКС |
500 000 сўм |
Икки кишилик ВИП |
700 000 сўм |
Тўлов нархига қуйидагилар киради:
Диққат!
Йўлланмаларни бекор қилиш шартлари:
|